Дин ишлар бўйича қўмита ️Олий суд томонидан экстремизм ва терроризм ғоялари билан йўғрилган деб топилган, Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, тарқатиш ва намойиш этиш тақиқланган материаллар янгиланган рўйхатини эълон қилди.
2025 йил 2 сентябрь ҳолатига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари мурожаатига асосан Дин ишлари бўйича қўмита томонидан тайёрланган диншунослик экспертизаси хулосаси асосида Олий суднинг 115 дан ортиқ қарори чиқарилган. Уларга мувофиқ, 1 400 дан ортиқ контент радикал мазмунда деб топилган.
Жумладан:
— Telegramʼда — 709 та,
— Facebookʼда —220 та,
— YouTubeʼда — 104 та,
— Instagramʼда —239 та,
— TikTokʼда — 46 та,
— Odnoklassnikiʼда —27 та,
Шунингдек, веб-сайтлар, электрон китоблар, мақолалар ва нашидалар бўйича 40 та контент тақиқланган.
Тақиқланган материалларнинг батафсил рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
