Президентнинг жорий йил 8-сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорининг 1-иловасига мувофиқ республика «Келажак» маркази, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туман (шаҳар) «Келажак» марказларининг асосий вазифалари белгиланган.
Бунда:
– мактабдан ташқари таълим тизимига ўқувчиларни кенг жалб қилиш, ўқитишнинг мазмун ва сифатини ошириш мақсадида замонавий ҳамда инновацион ёндашув асосида тўгаракларни ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятини тизимли йўлга қўйиш;
– болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун барқарор, самарали ва инклюзив муҳит яратиш. уларда етакчилик, жамоада ишлаш, фаол фуқаролик, ижтимоий масъулият ва коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш, илмий, техник ва рақамли саводхонликни амалга ошириш;
– ўқувчиларнинг тарихий билимларини мустаҳкамлаш, уларни Ватанга садоқат, маданий мерос ҳамда миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш;
– таълим ташкилотларида халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда тўрт босқичда (мактабгача, бошланғич, ўрта ва юқори синфларда) ижтимоий-эмоционал таълим модели асосидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
– таълим ташкилотларида «Келажак» номи асосида тарбиявий-ахлоқий, маънавий-мафкуравий ва ижтимоий-коммуникатив йўналишларда ўқувчиларнинг шахсий ривожланишига қаратилган ҳамда экологик ва маданий лойиҳаларни амалга ошириш белгиланган.
2025-йил 1-октябрдан тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кутубхоналарининг 182 та штат бирлиги «Келажак» марказларига ўтказилади. Туман (шаҳар) «Келажак» марказларига марказлаштирилган молия-бухгалтерия хизмати томонидан хизмат кўрсатиш тўхтатилади ҳамда туман (шаҳар) «Келажак» марказларига ажратилган штат бирликлари доирасида бухгалтер лавозими жорий этилади.
Шунингдек, «Келажак» марказларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
