Олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тартиби лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Муҳокамалар порталига «Олий таълим ташкилотларига хорижий фуқароларни ўқишга қабул қилиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида» ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

 

 

Унга кўра, хорижий абитуриентлар Ўзбекистон олий таълим муассасаларига «Study in Uzbekistan» веб-портали орқали ҳужжат топширади. Портал Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилади. Унинг фаолияти буджетдан ташқари маблағлар, шартнома асосида кўрсатиладиган хизматлар, ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Қарор низомига кўра:

 

 

– хорижий фуқароларни ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади;

 

– олий таълимга хорижий фуқароларни қабул қилиш белгиланган тартибда олий таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилади;

 

– аризалар 1 майдан 31 августгача қабул қилинади. Истисно тариқасида баҳорги семестр олдидан ҳам ҳужжат топшириш мумкин;

 

– ҳужжатлар портал орқали онлайн тарзда топширилади. Тўлиқ ҳужжатлар тақдим этилгач, 5 кун ичида рўйхатга олинади ва абитуриентга ИД рақам берилади;

 

– суҳбат олий таълим ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда ўтказилади. Жараён бевосита ёки онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин. Суҳбат натижалари юзасидан апелляция бериш имкони мавжуд эмас;

 

– олий таълим муассасалари портал орқали ишлаш учун шартнома тузади. Хорижий талабалар контракт тўловидан 3 фоиз маблағ Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари маркази жамғармасига йўналтирилади.

«Study in Uzbekistan» хорижий абитуриентлар учун ягона ахборот майдони бўлиб, унда олий таълим муассасалари, таълим дастурлари, контракт нархлари, талабалар турар жойлари, халқаро ҳамкорлик, стипендия ва бошқа имкониятлар ҳақида батафсил ҳамда ишончли маълумот тақдим этилади.

 

 

Қарор ижросини назорат қилиш Олий таълим, фан ва инновациялар вазири К.А. Шарипов зиммасига юклатилган.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish