Техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади

Техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади

Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилайотган мулоқотда  давлатимиз раҳбари техникумдаги муаллим ва усталарнинг малакасини, жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ҳам янги ташаббусларни илгари сурди.

 

Жумладан, мактабдаги каби техникумларнинг ўқитувчи ва усталари учун касбий сертификатлаш тизими жорий қилинади.

 

Шу орқали техникум устозларига миллий сертификат учун ойлигининг 30 фоизи, халқаро сертификатга эса 50 фоизи миқдорида устама тўланади.

 

Шу билан бирга, техникум директори ва ўринбосарларига мактабдаги ҳамкасбларидан кам бўлмаган ойлик қилиб берилади. Агар улар «Директорлар мактаби»да менежерлик сертификатини олса, яна қўшимча 20 фоиз устама тўланади.

 

Эндиликда техникумларда ҳам олийгоҳлардаги каби илмий даража ва унвонлар учун устамалар тўлаш йўлга қўйилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish