Ўзбекистон қонунчилигига кўра, ота-оналар фарзандларини ўқув йили давомида ёки ўқув йили тугаганидан сўнг бир синфдан бошқа синфга ўтказиш ҳуқуқига эга.
Бунинг учун, ота-она фарзандини бошқа синфга ўтказиш сабаблари кўрсатилган ҳолда мактаб директори номига ариза топширади.
Директор аризани қабул қилинган кундан бошлаб бир иш куни ичида кўриб чиқади ва ўқувчини бошқа синфга ўтказиш бўйича буйруқ чиқаради.
Агар синфдаги ўқувчилар сони белгиланган меъёрдан (35 нафар) ортиқ бўлса, директор аризани рад этиши мумкин.
Рад этиш тўғрисидаги қарор ота-онага уч кун ичида ёзма равишда етказилиши шарт.
Буйруқ чиқарилгач, уч кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзувлар киритилади.
