Янa 14 та шаҳарда ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин

Янa 14 та шаҳарда ногиронлиги бўлган болалар мактабга бепул ва хавфсиз етиб олишлари мумкин

2025 йил баҳорида Тошкент, Самарқанд ва Андижонда синов тариқасида ишга туширилган ижтимоий такси хизмати эндиликда яна 11 та шаҳар – Бухоро, Қарши, Фарғона, Урганч, Қўқон, Жиззах, Наманган, Навоий, Нукус, Гулистон ва Хивада ҳам фаолият бошлади.

 

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Маҳаллий ижтимоий ҳимоя агентлиги томонидан Yandex Узбекистан ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.

 

Хизмат ногиронлиги бўлган мактаб ёшидаги болаларга мактабга бориш ва уйга қайтишда бепул таксидан фойдаланиш имкониятини беради. Транспорт харажатлари давлат томонидан қопланади – ҳар бир бола учун ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари (494 400 сўм) ажратилади. Шартларга кўра, сафар қийматининг 60 ёки 100 фоизи давлат ҳисобидан тўланади.

 

Агентлик вакилларининг қайд этишича, ташаббуснинг асосий мақсади – ногирон ўқувчиларнинг хавфсиз ва қулай таълимга етиб боришини таъминлаш ҳамда уларнинг оилаларига қўшимча ёрдам кўрсатишдир.

 

Буюртмаларни Yandex Го иловаси орқали амалга ошириш мумкин. Махсус қулайлик сифатида «Ногиронлик аравачасида бўламан» ёки «Ёрдам керак» каби функциялар қўшилган бўлиб, ҳайдовчилар сафарга олдиндан тайёргарлик кўриши мумкин.

 

Yandex Го бундай буюртмалардан комиссия олмайди, давлат ажратган маблағ тўлиқ ҳайдовчиларга етказилади.