Ўзбекистонда педагог ва раҳбар ходимларга «1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан қўшимча мукофот пули берилади.
Аввалги тартибга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори асосида умумтаълим муассасалари ходимлари энг кам иш ҳақининг 50 фоизигача мукофот олиши мумкин эди.
Президентнинг «Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-51-сонли фармонига мувофиқ, ушбу коэффициент 75 фоизгача оширилди.
Маълумот учун, ҳозирда энг кам иш ҳақи ойига 1 млн 271 минг сўм этиб белгиланган. Шунга кўра, педагог ва раҳбар ходимларга бу йил 953 минг 250 сўм миқдорида мукофот пули тўланади.
