Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги 2025 йилги тест синовларида қатнашмаган абитуриентлар сонини эълон қилди. Статистикага кўра, бу йил жами 56 329 нафар абитуриентнинг натижалари инобатга олинмаган. Шундан 32 051 нафари жорий йилги битирувчилар ҳисобланади.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Самарқанд вилоятида қайд этилди — 6 844 абитуриент, энг паст кўрсаткич эса Сирдарё вилоятида кузатилди — 1 516 абитуриент.
Рейтинг натижаларига кўра, ҳудудлар бўйича тақсимот қуйидагича шаклланди:
1. Самарқанд вилояти — 6 844 абитуриент
2. Қашқадарё вилояти — 6 439 абитуриент
3. Фарғона вилояти — 5 771 абитуриент
4. Наманган вилояти — 5 733 абитуриент
5. Тошкент вилояти — 4 942 абитуриент
6. Андижон вилояти — 4 501 абитуриент
7. Сурхондарё вилояти — 4 288 абитуриент
8. Тошкент шаҳри — 3 635 абитуриент
9. Хоразм вилояти — 3 087 абитуриент
10. Жиззах вилояти — 2 862 абитуриент
11. Қорақалпоғистон Республикаси — 2 852 абитуриент
12. Бухоро вилояти — 2 235 абитуриент
13. Навоий вилояти — 1 712 абитуриент
14. Сирдарё вилояти — 1 516 абитуриент
Қатнашмаган ва четлаштирилган абитуриентлар
Агентлик маълумотига кўра, қатнашмаган (қийматланмаган) абитуриентлар — тест синовига умуман келмаганлар ҳисобланади. Уларнинг натижалари инобатга олинмайди ва ҳеч қандай балл қўшилмайди.
Бундан ташқари, бу йил 35 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган. Улар имтиҳон жараёнида қоидаларни бузганлиги сабабли чиқариб юборилган ва уларга ҳам мутлақо балл берилмайди.
Ҳудудлар кесимида энг кўп четлатиш Фарғона ва Сурхондарё вилоятларида (6 нафардан) қайд этилган. Қашқадарё вилоятида 5 нафар, Тошкент шаҳрида 4 нафар, бошқа ҳудудларда эса 1–3 нафардан абитуриент тестдан чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, четлаштирилганларнинг 14 нафари жорий йилги битирувчилар ҳисобланади.
Натижалар шуни кўрсатмоқдаки, тест синовида қатнашмаган ёки қоидабузарлик туфайли четлаштирилган абитуриентлар олий таълимга кириш имкониятидан маҳрум бўлишмоқда. Бу эса имтиҳон жараёнида қатнашиш, тартиб-интизомга риоя қилиш ва имкониятлардан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини ифодалайди.
