Жорий йилнинг 8 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёевга таълим тизимини ислоҳ қилиш масалалари юзасидан қилинган тақдимотда мактабларда ўтказиладиган маънавий-тарбиявий тадбирларни тартибга солиш масаласига ҳам тўхталиб ўтган.
Таъкидланишича, шу кунгача таълим муассасаларидаги тадбирларга турлича ёндашиб келинган. Таҳлил қилинганда, ҳар битта боғча, мактабда 200 дан ортиқ ўқув йили давомидаги маънавий-маърифий тадбирлар режаси тузилиб, ижрога қаратилган. Бу эса сифат нуқтаи назаридан натижа кўрсата олмаган.
Шунинг учун, боғча, мактабдан олий таълимгача қамраб олган ягона миллий ғоя концепцияси ишлаб чиқилди. У маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий режаси бўлади. Натижада бундай ишлар тартибли ва савияли ташкил этилиб, ўқувчилар ортиқча тадбирларга жалб этилмайди.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Фарход Боқиев ҳам Ўзбекистон 24 телеканалига берган интервьюсида тўхталиб ўтган.
ʼЪШу пайтгача боғча ўзининг йўналиши бўйича, мактаб алоҳида, олий таълим алоҳида, бир-бири билан ягона ғоявий тарбияда боғлиқлик йўқ эди. Таҳлил қилинганда, ҳар битта боғча, мактабда 200 дан ортиқ ўқув йили давомидаги маънавий-маърифий тадбирлар режаси тузиларди ва бу ижрога қаратиларди.
Бу ўз навбатида сифат нуқтаи назаридан бир натижа кўрсата олмасди. Мана шу нуқтаи назардан, бугун боғча, мактаб, олий таълимни бир-бирига боғлайдиган, бири иккинчисини мантиқан давом этадиган ягона маънавий-маърифий ишларнинг режаси, бунда ойларга ном берилди, ҳар бир ойдаги берилган ҳафтанинг номлари, режа асосида мавзу ва уни амалга оширишнинг механизмлари, сценарийси билан пастга туширилди.
Бу ўз навбатида нима беради? Демак, боғчада бошланган ўша ғоявий, тарбиявий масалаларимиз мантиқан мактабда ёшлар кесимида ва бу олий таълимда давом этади, бир-бири билан узвий боғланди. Ўзбекистонда миллий тарбия модулини яратиш бўйича ҳам аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Бу ўз навбатида боғчада, мактабда, олий таълимда ўқувчи-ёшларга қилинаётган, демак, тарбиявий масалаларни янги босқичга олиб чиқишда аниқ, мақсадли ҳаракатни юзага келтиради. Очиғини айтиш керак, мана шу мактабларимизда доимий равишда синф соатлари мавжуд эди ва бу жума кунлари ўтказиларди ва бу жараёнда ҳам янги босқич бугун тақдимотда алоҳида айтилдики, бу йилги ўқув йилимиз ҳам мана шундай катта янгиликлар билан бошланди.
Ҳафтанинг ҳар душанба куни биринчи соат, демак, ўқувчиларни мактаб ҳовлисидаги Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳиясини жўр бўлиб, бирга куйлаш билан бошланиб, биринчи соат «Келажак соати» дарслари билан бошланди. Бу ерда ҳам аниқ мақсадлар кўзланган.
Демак, ҳар битта мавзу ва бу мавзу доирасида ёшлар кесимида ўқувчиларга етказадиган маълумотлар доираси видеоконтент билан бойитилди. Ва бу миллий-тарбия.уз платформасига жойлаштирилиб, бу нафақат ўқувчилар, ўқитувчилар, балки ота-оналар учун ҳам очиқ, эркин платформага жойлаштириб борилдиʼʼ, – деган вазир ўринбосари.
