Ижтимоий тармоқларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъул ходими Х.Х. га тегишли экани айтилган аудио тарқалди. Audiо ёзувда амалдор қизларга менежерлик сертификатини олиш ва умумтаълим муассасаси директори сифатида ишга жойлашишда ёрдам бериш эвазига у билан жинсий алоқа қилишни таклиф қилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собированинг маълум қилишича, мазкур ходим эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.
«Ушбу вазият иштирокчиси бўлган вазирлик ходими лавозимидан озод этилган. Айтиш лозимки, вазирлик соҳага доир коррупцион ҳолатлар ҳамда манфаатлар тўқнашувига мутлақо қарши. Шунингдек, тизимда меҳнат қилаётган барча ходимларнинг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиши тарафдори.Шу каби ноқонуний вазиятларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда қатъий чоралар кўрилиши таъминланади», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
