2026 йилдан Президент соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» танлови ўтказилади

2026 йилдан Президент соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» танлови ўтказилади

Президент Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Унга кўра, ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун «Келажак» марказлари ташкил этилади, ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади.

Янги уйларда аҳоли сонига мос боғчалар қурилади, боғча мутахассислари учун дуал таълим ва малака ошириш тизими жорий этилади.

Қамров паст бўлган ҳудудларда хусусий боғчаларни давлат-хусусий шериклик асосида очиш қўллаб-қувватланади; ер бепул, имтиёзли кредитлар берилади.

14 та ҳудудда муҳандислик мактаблари ташкил этилади.

2026 йилдан Президент соврини учун «Илғор муҳандислик мактаби» танлови ўтказилади.

Тошкент шаҳрида М.Э.Бауман номидаги Москва давлат техника университети филиали, «ТоshaTech» техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.

Педагогика талабалари учун Абдулла Авлоний стипендияси жорий этилади.

Докторантура квоталари миллий ривожланиш устуворликларига қараб белгиланади.