Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги биология, математика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ўқитувчилар олимпиадасининг ҳудудий босқичи манзилларини эълон қилди.
Унга кўра, 9 сентябрь куни информатика ва ахборот технологиялари, 10 сентябрь куни эса математика ва биология фанларидан синовлар бўлиб ўтади. Математика ва биология фанлари бўйича имтиҳонлар икки сменада ташкил этилиши белгиланган.
Ҳудудий босқич қуйидаги манзилларда бўлиб ўтади:
• Қорақалпоғистон Республикаси – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
• Андижон вилояти – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
• Бухоро вилояти – Бухоро шаҳар 44-сонли мактаб
• Фарғона вилояти – Фарғона шаҳар 28-сонли мактаб
• Жиззах вилояти – Жиззах шаҳар 4-сонли мактаб
• Наманган вилояти – Наманган шаҳар 15-сонли мактаб
• Навоий вилояти – «Баркамол авлод» болалар мактаби, Навоий шаҳри
• Қашқадарё вилояти – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
• Самарқанд вилояти – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
• Сирдарё вилояти – «Баркамол авлод» болалар мактаби, Гулистон шаҳри
• Сурхондарё вилояти – Термиз шаҳар 26-сонли мактаб
• Тошкент вилояти – Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази
• Тошкент шаҳри – Яшнобод тумани 255-сонли мактаб
• Хоразм вилояти – Урганч шаҳар 17-сонли мактаб
Иштирокчилардан олимпиада бошланишидан камида бир соат олдин белгиланган манзилга етиб келишлари сўралмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичи 22–23 август кунлари ўтказилган эди. Ушу босқич натижалари билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин:
