Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 25-умумтаълим мактаби 11-синф ўқувчиси Диёрбек Қўқонбоев замонавий қишлоқ хўжалиги технологияларига мос келувчи «Ақлли иссиқхона» қурилмасини ишлаб чиқди.
Маълум қилинишича, унинг қурилмаси томчилаб суғориш ва ўғит интеграцияси асосида масофадан бошқариш тизими жорий этилган. Амалий синовларда ушбу мослама кичик ҳажмда бўлсада, 15 кг гача ҳосил етиштириш имконини беради.
Ёш муҳандис ўз қурилмасида «Кросс Ф1» навли помидор уруғини экиб, йилига икки маротаба ҳосил олишга муваффақ бўлган.
Ҳозирда у тумандаги томат ишлаб чиқарувчи завод билан шартнома асосида бир сотих майдонга помидор экиб, 1,5 тонна ҳосил олиш имкониятини синаб кўришни режалаштирмоқда.
