Хабарингиз бор, 22-24 август куни Фан олимпиадалари маркази томонидан математика, биология ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанлари бўйича Ўқитувчилар олимпиадасининг туман(шаҳар) босқичи бўлиб ўтганди.
Олимпиаданинг туман (шаҳар) босқичида Республика бўйлаб ҳудудлар кесимида биологиядан 4 755 нафар (79%) информатика ва ахборот технологиялари фанидан 5 043 нафар (76 %) иштирокчилар қатнашган.
Ҳудудлар кесимида математикадан 8 088 нафар ўқитувчи иштирок этган эди.
Бугун, 6 сентябрь натижалар қуйидагича тартибда эълон қилиниши белгиланган:
Математика фани – соат 10:00 да,
Биология фани – соат 11:00 да,
Информатика ва ахборот технологиялари фани – соат 12:00 да.
Олимпиаданинг биология фани бўйича натижаларини ҳудудлар кесимида танишишингиз мумкин:
Маълумот учун, натижалар бўйича мурожаат ва таклифларни Фан олимпиадалари марказининг махсус ботига ёзиб қолдириш мумкин.
Изоҳ: натижалар бўйича мурожаат ва таклифлар эълондан сўнг 6 соат давомида қабул қилинади.
