Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарландими? ММТБ изоҳ берди

Фарғонадаги боғчада болалар овқатдан заҳарландими? ММТБ изоҳ берди

Қайд этилишича, ҳолат 22 август куни Қизилтепа қишлоғидаги 7-сонли давлат боғчасида кузатилган. Шундан сўнг болалар дарҳол шифокорлар кўригидан ўтказилиб, касалхонага ётқизилган. Ҳозирда боғча фаолияти вақтинча тўхтатилган.

 

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди. Хабарга кўра, олат тегишли тартибда соҳа мутахассислари иштирокида ўрганилган ва заҳарланш аниқланмаган.

 

Келтириличича, 2025 йил 21 август санасида тумандаги мактабгача ташкилотларга хизмат кўрсатувчи «MY GOLD OLTIARIQ» аутсорсинг тайёрлаган таомномасида кўрсатилгани ва эрталабки нонушта — болалар сутли бўтқаси, сутли чой, пишлоқли бутерброд, тушликкка карам шўрва, байрам палови, аччиқ-чучук салат, мавсумий мевалардан компот, буғдой нони, иккинчи тушликка шоколадли кекс, мавсумий мева, чой берилиб, тарбияланувчилар ота-онасига соғлом ҳолатда тарбиячи томонидан топширилгани далолатномада қайт этишган.

 

Шунингдек, 2025 йил 22 август кунида: эрталабки нонуштада гуручли сутли бўтқа, сутли какао, сариёғли бутерброд; тушликда товуқ гўштидан уграли шўрва, товуқ гўштидан димлама, бодринг порцияли салат, қуруқ мевалардан компот, буғдой нони ва иккинчи тушликда эса творогли суфле, мавсумий мева, чой берилиб, тарбияланувчилар ота-оналарига соғлом топширилган.

 

22 август куни кечки пайт соат 20:45 да 2 нафар тарбияланувчилар Олтиариқ тумани Қизилтепа МФЙ ҳудудида жойлашган 2-сонли Юқумли касалликлар шифохонасига ич бузилиши ташхиси билан ётқизилган. 23 август санасида кечки соат 19:52 да яна 4 нафар тарбияланувчилар мазкур шифохонага мурожаат қилган. ДМТТ тарбиячиларининг берган маълумотида бу болалар ҳафта давомида соғлигида шикояти бўлсада, улар боғчага қатнаб келган.

 

Шу куннинг ўзида СEО ва ЖСБ ходимлари ташкилотга келиб, барча озиқ-овқат маҳсулотларидан текшириш учун намуналар олишган. Шунингдек, СEО ва ЖСБ ходимлари томонидан 7-ДМТТда фаолият олиб бораётган барча ходимларидан керакли суртма, анализлар олинган. Текширув барча натижалари ижобий чиққан.

 

Нега болалар бемор сифатида айнан юқумли касалликлар шифохонасига даволанишга ётқизилди? Заҳарланиш гапи қайдан чиқди?

 

Бошқарманинг хабарига кўра, жорий йилнинг 22 август куни Юқумли касалликлар шифохонасига ич бузилиши ташхиси билан ётқизилган бемор боланинг қариндоши Қизилтепа МФЙ оилавий поликлиникада ишловчи патронаж А.А. маҳалла учун очган ижтимоий тармоқдаги телеграм каналда «боғчада заҳарланиш бўлди» деб асосланмаган маълумотни жойлаб тарқатган ва улардан фарзандларида кўнгил айниш, бош оғриғи, иситма каб нохушлик бўлса зудлик билан шифохонага мурожаат қилиши лозимлигини таъкидлаган. Ота-оналар болаларини соғлиғидан хавотир олиб, шифохонага ётқизишган.

 

Ўрганиш давомида шифохонага ётқизилган бошқа ушбу мактабгача таълим ташкилотининг тарбияланувчиларига заҳарланиш ташхиси қўйилмагани маълум бўлган.