Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь июль ойларида жами 18,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Корея Республикасига сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6,4 минг нафарга ёки 51,8 % га ошган. Жорий йилнинг 7 ойида Корея Республикасига сафар қилган Ўзбекистон фуқаролари сафар мақсадлари бўйича қуйидагича:
саёҳат – 12 836 нафар
қариндошларни йўқлаш – 3 734 нафар
ўқиш – 1 789 нафар
хизмат юзасидан – 224 нафар
даволаниш – 33 нафар
