Талабаларни ижарага қўйган шахслардан даромад солиғидан озод қилинади

Талабаларни ижарага қўйган шахслардан даромад солиғидан озод қилинади

Кўп уй мулкдорлари уйини ижарага бериш расмий шартнома қилишни хоҳлашмайди. Чунки бундай ҳолатда улардан даромад солиғи ундирилади. Аммо мулкдор уйини талабаларга ижарага берганда даромади солиқдан озод қилинган.

 

Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан солиқ тўловчининг уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинган даромадлари даромад солиғидан озод қилинган.

 

Уйингизни талабаларга расмий шартнома қилишдан қочманг, сабаби талабалар сиз билан расмийлаштирилган шартнома орқали ижара тўловининг маълум қисмини давлатдан компенсация сифатида қайтариб оладилар.