Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги жорий йилги мактаб битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш тест синовлари бўйича ўртача балл кўрсаткичлари эълон қилди.
Ундаги ўртача балл кўрсаткичлари бўйича ҳудудлар кесимида Бухоро вилояти пешқадамлик қилган (96 балл).
Маълумот ўрнида: бу йил мактабни 438 869 нафар ўқувчи тамомлаган. Улардан 75 фоизи ОТМларга кириш тест синовларида қатнашган.


