Умумий ўрта таълим муассасалари ўқитувчилари учун фанлар кесимида «Касбий ривожланиш куни» ва «Касбий ривожланиш соати» тадбирлари ташкил этиладиган кунлар қуйидагича белгиланган:
Душанба: Ижтимоий фанлар (тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, тарбия) ўқитувчилари;
Сешанба: Филология фанлари (она тили ва адабиёт, ўзбек тили/рус тили) ўқитувчилари;
Чоршанба: Табиий фанлар (физика ва астрономия, кимё, биология, география ва иқтисодиёт, табиий фан – Science) ўқитувчилари;
Пайшанба: Аниқ фанлар (математика, информатика ва ахборот технологиялари) ўқитувчилари;
Жума: Хорижий тиллар ўқитувчилари;
Шанба: Амалий фанлар (тасвирий санъат, чизмачилик, мусиқа маданияти, технология, жисмоний тарбия, чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик) ўқитувчилари.

