Билим ва малакаларларни баҳолаш агентлиги жорий йилда абитуриентлар тўплаган натижалар бўйича айрим статистикаларни эълон қилди.
Ҳудудлар кесимида ўртача балл бўйича энг юқори кўрсаткич Бухоро вилоятида қайд этилган — 89,5 балл. Яъни жорий йилда тестга кирган бухоролик 30 минг 231 нафар абитуриент тўплаган балларнинг ўртачаси шунақа чиққан.
Кейинги ўринларни Тошкент шаҳри (82,8) ҳамда Навоий вилояти (80,4) эгаллаган.
Энг қуйи поғонадан эса Жиззах (73,3), Сурхондарё (71,7) ҳамда Андижон (70,9) жой олган.
Республика бўйича ўртача балл 76,9 баллни ташкил қилган.
Ўз навбатида, жорий йилги битирувчиларнинг ўртача баллари барча ҳудудларда нисбатан баландроқ бўлган. Жорий йилги битирувчиларнинг умумий ўртача бали 81,7 баллни ташкил қилган.

