Мактабгача таълим ташкилоти ва педагогларнинг иш ҳужжатлари тасдиқланди

Мактабгача таълим ташкилоти ва педагогларнинг иш ҳужжатлари тасдиқланди

Мактабгача таълим ташкилотларида педагоглар фаолиятини самарали ташкил этиш, иш ҳужжатларини тартибга солиш ва ортиқча қоғозбозликка чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири томонидан 2025 йил 29 августдаги «Мактабгача таълим ташкилоти ва педагогларнинг иш ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида» 323-сонли буйруқ имзоланди.

 

Унга кўра, 16 та ҳужжат қисқартирилди, 26 та ҳужжат қайта кўриб чиқилиб, ихчамлаштирилди, 11 та ҳужжат бутунлай чиқариб ташланди, ҳужжатларни электрон шаклда (электрон қоғоз шаклида) юритишга рухсат берилди.

 

Бундан буён педагоглар иш фаолияти меъёрий ҳужжатлар асосида, замонавий ва қулай тартибда олиб борилади.

 

Ҳужжатни юклаб олиш — Файл