Хитойнинг Фусзян вилояти, Қуанзҳоу шаҳридан 19 ёшли Хиао Донг исмли талаба кундалик одатлари туфайли фалаж бўлиш хавфини бошидан ўтказди. У ёзги иши давомида соатлар давомида бўйни пастга эгилган ҳолда идиш ювиш ва стол тозалаш каби жисмоний ишларни бажариб, бўйнига кескин босим туширган. Бу ҳақда Оddity Central хабар қилди.
Бўйнини пастга эгиб мобил телефонда ўйин ўйнаш ва ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиш ҳам бу ҳолатни кучайтирди. Дастлаб, бўйнида, қўлларида ва оёқларида уюшиш пайдо бўлади. Аммо 30 июль куни Хиао уйғониб, оёқларидаги сезгини тўлиқ йўқотганини англади ва ҳаракатлана олмади.
Тезкор ёрдам етказилганидан сўнг шифохонага олиб борилди. Тиббиёт ходимлари унинг мия ва умуртқа поғонаси оралиғида, хусусан C4–Т1 сегментида катта қон қопи (гематома) мавжудлигини аниқлади. Бу қоп умуртқа пойдеворини сиқиб, тананинг кўкракдан пастки қисми— деярли тўлиқ фалаж ҳолатига олиб келган.
Шифокорлар зудлик билан жарроҳлик амалиёти ўтказди. Бу орқали қон қопи олиб ташланди ва доимий фалаж ҳолатининг олди олинди. Ҳозирда Хиао Донг реабилитация жараёнида, аста-секин қайта тикланмоқда, шифокорлар тўлиқ тикланиш эҳтимоли борлигини билдирмоқда.
Тиббий экспертлар огоҳлантирадики, бўйни узоқ вақт пастга эгиб олиш қон айланишини секинлаштиради, бу эса томирларнинг қўзғалувчанлигини ўзгартиради. Бундай ҳолатлар бош оғриғи, бош айланиши, узоқ муддат чарчоқ, бўйин, елка ва қўлларда сезувчанликнинг сусайиши, бармоқларда уюшиш каби белгилар билан намоён бўлади. Бошқа ҳолларда эса бу қон айланишининг узилиши, марказий асаб тизими зарарланишига олиб келиб, оғир асоратларга — масалан, мия инфаркти ёки ярим тананинг фалаж ҳолатига — сабаб бўлиши мумкин.
