Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига қабул бошланди

Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси магистратурасига қабул бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида 2025-2026 ўқув йили учун магистратура мутахассисликлари учун ҳужжатлар қабули бошланди.

 

Аризалар жорий йилнинг 3 сентябрдан 2 октябрь (шу куни ҳам) санасига қадар qabul.dsba.uz онлайн платформаси орқали қабул қилинади.

 

2025-2026 ўқув йилида магистратура мутахассисликлари бўйича тасдиқланган қабул квоталари қуйидагича:

 

— Давлат бошқаруви – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

 

— Ҳудудларни комплекс ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

 

— Инсон ресурсларини ривожлантириш – жами 55 (30 давлат гранти, 10 тўлов-контракт, 15 очиқ танлов тўлов-контракт)

 

Ҳужжатлар қуйидаги тартибда қабул қилинади:

 

Давлат гранти ва тўлов-контракт асосида ўқишни истаган давлат хизматчилари Бошқарув самарадорлиги агентлиги орқали;

 

Очиқ танлов (тўлов-контракт) асосида ўқишни истаганлар эса бевосита Академиянинг расмий веб-сайти орқали.

 

Тест синовлари 2025 йил 10-11-октабр кунлари 2 сменада бўлиб ўтади. Рухсатномалар онлайн тарзда тақдим этилади.

 

CEFR B2 (муқобил сертификатлар ҳам) ва ундан юқори даражадаги хорижий тил сертификатига эга бўлган номзодлар хорижий тил тестидан озод қилинади ҳамда максимал балл билан баҳоланади.

 

Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иккинчи босқич — суҳбатга таклиф этилади.

 

БАТАФСИЛ