Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан чиқарилган «Мактабгача ва мактаб таълими соҳасида бошқарув тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 сентябрдан умумтаълим мактаблари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ойлик маоши кўтарилди.
Унга кўра,
Директорларнинг маоши — 20% га,
Директор ўринбосарларининг ойлиги — 15% га оширилади.
Мазкур ошириш натижасида раҳбар ходимлар ойлик маошлари қуйидагича бўлиши кутилмоқда:
– 400 нафаргача ўқувчига эга мактаб директори – 5 636 166 сўм,
– 400 нафаргача ўқувчига эга директор ўринбосари – 5 044 678 сўм,
– 400 нафаргача ўқувчига эга хўжалик ишлари бўйича ўринбосар – 2 046 851 сўм.
– 1600 нафардан ортиқ ўқувчига эга мактаб директори – 6 750 472 сўм,
– 1600 нафардан ортиқ ўқувчига эга директор ўринбосари – 6 115 586 сўм,
– 1600 нафардан ортиқ ўқувчига эга хўжалик ишлари бўйича ўринбосар – 2 629 414 сўм.
Кейинги ойларда яна ўсиш кутилмоқда
2026 йил 1 январдан эса раҳбар ходимлар КПИ (фаолият самарадорлиги) асосида қўшимча устама олади — директорлар учун 20%, ўринбосарлар учун 10% миқдорида. Ўша пайтдаги тахминий маошлар қуйидагича:
Мактаб директори: 6,763,399 — 8,100,566 сўм,
Директор ўринбосарлари: 5,549,145 — 6,727,144 сўм,
Хўжалик ишлари бўйича ўринбосар: 2,251,536 — 2,892,355 сўм.
Менежерлик сертификатига эга бўлган раҳбарлар учун қўшимча устамалар берилади
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга раҳбарлар учун ойлик маошга қўшимча устамалар жорий этилган:
Директорларга – +50%,
Ўринбосарларга – +30% .
Бу шартлар асосида 2026 йил 1 январдан директорларнинг маоши 10 миллион сўмдан ошади:
Мактаб директори: 10,145,098 — 12,150,849 сўм,
Директор ўринбосарлари: 7,213,888 — 8,745,287 сўм.
Боғча директорлари учун ҳам оширишлар амалда жорий этилади:
2025 йил 1 сентябрдан бошлаб боғча директорларига бериладиган маош:
I гуруҳ: 5,625,394 сўм,
II гуруҳ: 5,317,901 сўм,
Менежерлик сертификатига эга бўлган боғча директорлар учун:
I гуруҳ: 7,313,012 сўм,
II гуруҳ: 6,913,271 сўм.
