Қонунчиликка кўра, 2024/2025 ўқув йилидан олий ва профессионал таълим ташкилотларининг талаба ва ўқувчиларига таълим кредитлари қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ажратилади:
– олий ва профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олиш учун таълим кредити фақат кундузги таълим шаклида ўқиётган талаба ва ўқувчиларга ажратилади. Шунингдек, янги тартибга кўра, ўзлаштириш кўрсаткичи юқори нбўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларга ва хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади.
Таълим кредити:
– олий таълим ташкилотларининг биринчи босқич талабалари ҳамда профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун тўлов-контракт суммаси миқдорида;
– олий таълим ташкилотларининг иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун фанларни ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи «3» дан паст бўлган тақдирда тўлов-контракт суммасининг кўпи билан 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Бунда таълим кредити:
ОТМ талабалари учун – талабалар тўғрисидаги маълумотлар kontrakt.edu.uz ахборот тизими ва «Олий таълим жараёнларини бошқариш» (HEMIS) ахборот тизимида мавжуд бўлганда;
профессионал таълим ташкилотлари ўқувчилари учун – ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар prof.edu.uz ахборот тизимида мавжуд бўлганда ажратилади.
Муҳим! Қуйидаги ҳавола орқали таълим кредити учун ариза бериш ва олиш мумкин — Кредитга ариза бериш
