Магистратурага талабгорларнинг жавоблари тайёр, низоли масалаларни ҳал қилиш қолган — Хушнудбек

Магистратурага талабгорларнинг жавоблари тайёр, низоли масалаларни ҳал қилиш қолган — Хушнудбек

Аввалроқ, жорий ўқув йили учун магистратура бўйича натижалар 30 август куни чиқиш эҳтимоли борлиги ҳақида хабар берилган эди.

 

 

Ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиевнинг сўзига кўра, масъуллар билан магистратура мандати бўйича яна боғланган. Унинг айтишича, бугун чиқиши аниқ эмас, лекин эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Гап айрим тоифадаги низоли талабгорлар масаласида экан.

 

«Аслида барча жавоблар шаклланиб бўлган, эълон қилишга тайёр. Аммо баъзи талабгорларнинг ҳужжати билан боғлиқ низоли масалани ҳал қилиш ва қайтадан текшириш ишлари кетмоқда. Чунки уларнинг масаласи натижаларни ўзгартириб юбориши мумкин.

 

Шу сабабли вазирлик барчага тенг адолатни таъминлаш мақсадида, гарчи озчилик бўлса ҳам, ўша низоли талабгорларнинг ишини охирига етказиб, кейин умумий натижаларни эълон қилмоқчи. Бу тўғри қарор, қўллаб-қувватлайман. Шошма-шошарлик ёки жамоатчилик босими билан, 1 кишига бўлса ҳам адолатсизликка йўл қўйилмаслиги керак.

 

Бу бўйича ишлар кетмоқда, кеча туни билан қайта текширилган, бир дақиқа бўлсин, тин олингани йўқ. Агар улгуришса, бугун кечки пайт чиқиб қолиши ҳам мумкин (эҳтимоли камроқ, менимча), йўқса, натижаларни эртага чиқаришга ҳаракат қилишади», — деб ёзади Хушнудбек.