Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 16 июндаги 198-сонли ««Жасорат мактаблари» учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган ўқув режаларни тасдиқлаш тўғрисида» ги буйруғи қабул қилинди.
Унга кўра, таълим тили ўзбек тилига бўлган «Жасорат мактаблари» учун 2025/2026-ўқув йилига мўлжалланган ўқув режа 2 қисм: мажбурий ва чуқурлаштирилган фанлардан иборат.
Чуқурлаштирилган фанлар учун ажратилган ҳафталик ўқув соатлар қуйидаги фанлар соатидан берилади:
5-синф «Она тили», «Технология» фанларидан 1 соатдан ва «Мусиқа маданияти», «Тасвирий санъат» фанларидан 0.5 соатдан жами 3 соат олиниб, чуқурлаштирилган фанлар «Математика», «Тарихдан ҳикоялар» ва «Жисмоний тарбия» фанларига 1 соатдан жами 3 соат берилган.
Икки гуруҳга бўлиниб ўқитиладиган чуқурлаштирилган фан соатлари, икки гуруҳга бўлиб ўқитиладиган фан соатларидан берилади.
