Хабарингиз бор, Президентнинг жорий йилнинг 2 июндаги ПФ-91-сон фармонига мувофиқ, иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини оширилиши белгиланган.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 августдан бошлаб буджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади.
Яъни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 155 минг сўмдан 1 271 минг сўмга оширилган.
Мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш учун талаб этиладиган маблағлар Давлат буджети ҳамда Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.
Бундан ташқари, хусусий секторда ишловчи фуқароларимизнинг ҳам тўлов қобилиятларини рағбатлантириш учун иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорларда тўлаш тавсия этилмоқда.
