17-26 ёшдаги фуқаролар касб ўрганишни Германияда давом эттиришлари мумкин

17-26 ёшдаги фуқаролар касб ўрганишни Германияда давом эттиришлари мумкин

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Германиянинг «Askania Bildung» компанияси билан ҳамкорликда 6 та техникумда немис таълим дастури асосида «Ausbildung» (назарий ва амалий билимларни умумлаштирган ҳолда касбни чуқур ўргатиш) тизими жорий қилинди.

 

 

Ушбу тизим асосида ўқишга 17-26 ёшдаги фуқаролар қабул қилинади.

 

 

Ўқиш муддати 3 йил этиб белгиланган бўлиб, ўқувчилар биринчи ўқув йилини Ўзбекистонда, немис тилидан B1 тил сертификатига эга бўлганлар эса қолган икки йил дуал таълим асосида Германияда таҳсил оладилар.

 

 

Дастлабки босқичда қуйидаги 6 та техникумда 5 та касб бўйича ўрта бўғин кадрлари тайёрланади.

 

 

Касблар рўйхати:

 

• Юк автомобили ҳайдовчиси

• Қурилиш техникаси устаси

• Омбор логистикасини бошқариш

• Ускуналар механиги

• Электромонтёр

 

 

«Ausbildung» тизими жорий этилган техникумлар:

 

 

Тошкент транспорт техникуми;

Бухоро транспорт ва қурилиш технологиялари техникуми;

Самарқанд шаҳар 2-сон политехникуми;

Самарқанд шаҳар 3-сон политехникуми;

Хоразм қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми;

Марғилон қурилиш ва коммунал хўжалиги техникуми.

 

 

Батафсил маълумот учун қуйидаги рақамга мурожаат қилишлари мумкин: +998970993999