Австралия ҳукумати томонидан ташкиллаштирилган Australian Government the Research Training Program (RTP) Scholarship дастури бакалавр даражасини якунлаган ва тадқиқот қилишни мақсад қилган халқаро талабалар учун мўлжалланган бўлиб, грант молиявий фонди $143,881 ни ташкил этади. Ҳар бир талаба учун $41,753 миқдорда грант ажратилиб, у талабаларнинг контракт пули, яшаш ва бошқа харажатларни ўз ичига олади.
Саралаш жараёнида номзодларнинг академик кўрсаткичлари, тадқиқот бўйича тажрибаси ҳамда нашр этилган ишлари инобатга олинади. Шунингдек, номзод Сидней университетининг магистратура (мастеръс бй ресеарч) ёки докторантура босқичига қабул қилинган/ушбу университетдан қабул хатини олган бўлиши лозим.
2026 йилда бошланадиган дастурга қабул жараёни 2025 йил 10 октябрьгача давом этади.
Дастур ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил танишиб чиқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Дастурда қатнашиш учун номзодларга қуйидаги талаблар қўйилган:
— Айни дамда тадқиқот олиб бораётган ёки тадқиқот олиб боришни бошлаган халқаро талаба бўлиши лозим;
— Саралаш жараёнида номзодларнинг академик кўрсаткичлари, тадқиқот бўйича тажрибаси ҳамда нашр этилган ишлари инобатга олинади;
— Сидней университетининг магистратура ёки докторантура босқичига қабул қилинган/ушбу университетдан қабул хатини олган бўлиши лозим.
Дастур талаблари ҳақида ушбу ҳавола орқали батафсил маълумот олиш мумкин.
Фойдали томонлари
Дастурнинг қуйидаги фойдали жиҳатлар мавжуд:
— Ҳар бир номзодга $41,753 миқдорида грант ажратилади (2025 йил ҳисоби бўйича);
— Сиднейга бориш-келиш харажатлари қопланади;
— Соғлиқ суғуртаси ҳам грант таркибига киради;
— Тезис ёзиш ва кўчиб жойлашиш харажатлари қопланади.
Дастур фойдали томонлари ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Ҳужжат топшириш
Грантга аризаларни қабул қилиш 4 даврда давом этади, ҳозир эса 2026 йилнинг 1 ва 2 даври учун қабул бўлиб ўтяпти. Номзодлар грантга 2025 йил 10 октябрьгача ариза топширишлари мумкин. Номзодлар Сидней университетига қабул қилингандан сўнг, ушбу грантга ариза топшириш мумкин, сўнг грант Сидней университетида ўқиш харажатларни қоплаб беради.
Дастурга ариза топширишда қуйидаги ҳужжатлар сўралади ва жараён қуйидагича бўлади:
1.Сидней университети томонидан берилган талаба идентификацион рақами (SID):
-9 хонали SID рақамини хатосиз киритинг;
-Нотўғри терилган SID қабул қилинмайди.
2. Академик баҳолар:
-Бунда университет академик баҳоларидан ташқари ҳужжатнинг орқа варағига баҳолаш тизими ҳақидаги маълумот ҳам киритилган ва барча маълумотлар инглиз тилида бўлиши лозим.
3. Тадқиқот тажрибаси (ихтиёрий):
-Тадқиқот билан боғлиқ ҳужжатлар ёки тажриба бўлган тақдирда киритиш сўралади, лекин мажбурий эмас;
-Ушбу турдаги ҳужжат тақдим этилган тақдирда у берилган намуна шаклида бўлиши керак;
-Берилган намунада топширилмаган ҳужжатлар баҳоланмайди.
4. Файл ва файл номлари:
-Ҳар бир топширилган категориядаги ҳужжат бир пдф файли шаклида бўлиши керак;
-Ҳар бир файл 18 белгидан ошмаган ном билан белгиланиши зарур;
-Ариза топшириш жараёнида фақат шу икки ҳужжат сўралади. CV, тадқиқот баёноти ва бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди. Қўшимча ҳужжатлар керак бўлган тақдирда дастур маъмурияти билан боғланиб сўралади.
Эслатма! Сўралган ҳужжатлар учун махсус намуна берилган бўлиб, уларни сўралган шаклда топшириш лозим.
Қўшимча маълумотлар
Дастур бўйича энг кўп бериладиган саволлар ва уларнинг жавоблари билан ушбу ҳавола орқали танишиш мумкин.
Австралиянинг Сидней университети ҳақида ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.
