Хабарингиз бор, бугун 20 август куни филология ва ижтимоий йўналишдаги фанлар ҳамда психологлар учун навбатдан ташқари касбий сертификатлаш синовлари ўтказилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан педагог кадрларни касбий сертификатлаш учун ўтказиладиган назорат синовларини ўтказиш жараёнларини шаффоф ташкил этиш мақсадида тест синовларини тўғридан-тўғри эфир (реал вақт режимида) орқали кузатиб бориш имконияти яратилди.
Мазкур жараёнларда Умумтаълим ташкилотларида педагог касбига биринчи марта ишга қабул қилинган стажёр-ўқитувчилар, аттестациясидан ўта олмаган, «мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимига мувофиқ эмас»- деб топилган педагог кадрлар иштирок этмоқдалар.
Жараёнларни қуйидаги ҳавола орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин: cams.uzedu.uz
