2025 йил 18–19 август кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида хорижий ва нодавлат ОТМлардан давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун тест синовлари ўтказилди.
Жараёнда 28 минг нафардан ортиқ талабгор иштирок этди. Шунингдек, 30 нафар талабгор тартиб-қоидани бузганлиги сабабли тестдан четлаштирилди.
18 август куни ўтказилган тест натижалари бугун мй.узбмб.уз сайтида эълон қилинади.
Касбий (ижодий) имтиҳон топширган талабгорларнинг натижалари эса ОТМлар томонидан Билимни баҳолаш агентлигига маълумот тақдим этилгач, алоҳида эълон қилинади.
