22-23 август кунлари бўлиб ўтадиган ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўйича махсус йўриқнома

22-23 август кунлари бўлиб ўтадиган ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи бўйича махсус йўриқнома

Жорий йилнинг 22-23 август кунлари биология, математика ҳамда информатика ва ахборот технологиялари фанларидан ўқитувчилар олимпиадасининг туман (шаҳар) босқичи ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Олимпиада жараёни қандай ўтади?

 

 

Тест синовларида ўқитувчиларга 30 та тест топшириқлари тақдим қилинади,

 

Топшириқларни бажариш учун 1 соат 30 дақиқа вақт берилади,

 

 

Тест натижаларига кўра, фанлар кесимида 5 нафардан ғолиблар аниқланади ва ҳудудий босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади.

 

 

Иштирокчилар олимпиада аудиториясига фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат ва ручка билан киришлари лозим. Шунингдек, биология фани иштирокчиларига ўзлари билан оддий калькулятор олиб киришларига рухсат берилади.

 

 

Олимпиадага телефон, кўчирма ёзув (шпаргалка), илмий калькуляторлар ва гаджетлар олиб кириш қатъиян тақиқланади.

 

 

Маълумот учун, олимпиада ўтказиладиган вақти ва жойи ҳақидаги маълумотлар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.