Вазирлик контракт нархлари миқдори ҳали тасдиқланмаганини маълум қилди

Вазирлик контракт нархлари миқдори ҳали тасдиқланмаганини маълум қилди

Айни вақтда ижтимоий тармоқларда давлат олий таълим муассасаларида контракт нархлари оширилмаслиги ҳамда супер-контракт миқдори камайтирилиши ҳақида турли хабарлар тарқалмоқда.

 

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг маълум қилишича, ҳали контракт ва супер-контракт тўловларига оид ўзгаришлар тасдиқланмаган. Ўзгаришлар тасдиқланган ҳолатда вазирликнинг расмий ахборот каналлари орқали жамоатчиликка эълон қилинади.

 

Эслатма! Олдинроқ Хушнудбек Худойбердиев жорий йилда контракт нархлари ўзгаришсиз қолганини вазирлик мутахассисларидан аниқлаштиргани ҳақида ёзган эди.