Натижаларидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция бериш тартиби қандай?

Натижаларидан норози бўлган абитуриентларнинг апелляция бериш тартиби қандай?

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг маълум қилишича, ОТМга кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлар апелляция аризаларини бериш мй.узбмб.уз сайтида (шахсий кабинети орқали) онлайн тарзда 15 августдан 24 августга қадар (10 кун давомида) давом этади.

 

Апелляция шикояти берган абитуриентга апелляция куни ва вақти ҳақида хабарнома юборилади. Абитуриент хабарномада белгиланган кунда паспорти ва абитуриент рухсатномаси билан келиши шарт.

 

Эслатма! Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

 

Апелляция шикояти кўрилаётган абитуриентга унинг жавоблар варақаси нусхаси, тест топшириқлари китоби ва апелляцион карта берилади.

 

Тақдим этилган ҳужжатлар асосида абитуриент ўзининг ҳар бир нотўғри деб ҳисобланган тест топшириғига жавобларини ёзма равишда баён қилади ва қабул қилиб олган барча тест материаллари билан бирга апелляция комиссиясига тақдим этади.

 

Апелляция шикояти махсус комиссияси томонидан абитуриент иштирокида, унинг ёзма жавоблари асосида кўриб чиқилади. Абитуриентнинг ёзма жавоблари ўз тасдиғини топмаган бўлса, апелляция комиссияси тест синовлари натижаларини ўзгаришсиз қолдиради.

 

Абитуриент апелляция комиссиясининг қароридан норози бўлган тақдирда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин. Алоҳида таъкидлаш лозимки, апелляция жараёнида абитуриент учун қайта тест синови ўтказилмайди!

 

Агентлик белгиланган тартиб асосида барча эътирозларни кўриб чиқишга ва тегишли тартибда жавоб қайтаришга тайёрлигини маълум қилди. Абитуриентлардан эътирозлари юзасидан ўрнатилган тартибда мурожаат қилишлари сўралади.

 

Эслатма! Апеллация шикоятларини кўриб чиқиш 2025 йил 21 августдан бошланади.