Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 20 август куни ўтказилади

Нострификация бўйича навбатдаги тест синовлари 20 август куни ўтказилади

Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2025 йил 20 август куни ўтказилади.

 

 

Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан юқоридаги PDF файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

 

 

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

 

 

Изоҳ: Талабгорлар турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудудини ёки тест топшириш тилини ўзгартириш учун https://t.me/NostrifikatsiyaBBA_bot манзили орқали (ариза рақами, исм, фамилия ва шарифини келтирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

 

Тест синови ўтказиладиган ҳудудлар ва тест синовларининг бошланиш вақтлари (2025 йил 20 август):

 

1. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РEСПУБЛИКАСИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 14:00.

•Манзил: Нукус шаҳри, Жанабазар МФЙ, Нукус Тўрткўл автомагистрали шоссеси, 53/2-уй

•Мўлжал: Жанубий автовокзал

•Бино геолокацияси: https://yandex.uz/maps/-/CHsVFM4F

 

2. ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Хоразм вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 14-30.

•Манзил: Ургансҳ тумани, Юқори доърман, «Юқориовул» МФЙ, Ўзбекистон шох кўчаси, 2/2-уй.

•Мўлжал: Урганч тумани 48-мактаб.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/wygVXzewo4z74zkSA

 

3. БУХОРО ВИЛОЯТИ:

Билимни баҳолаш агентлигининг Бухоро вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 14-00

•Манзил: Бухоро тумани, «Боғидашт» МФЙ.

•Мўлжал: Бухоро шаҳри 7-кичик туман, 43-мактаб.

•Бино геолокацияси: https://goo.gl/maps/5k8Cnn4yzQNjQ3f4A

 

4. НАВОИЙ ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Навоий вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 09-00.

•Манзил: Навоий шаҳар «Ёшлик» МФЙ.

•Мўлжал: Янги бозордан Нарпай марказига қараб юришда Метан газ қуйиш шаҳобчаси ёнида.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/tZUjupAM9JHEmy5RA

 

5. САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Самарқанд вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, 15:00.

•Манзил: Пастдарғом тумани «Камолот» маҳалласи Иртешар гес кўчаси 5-А уй.

•Мўлжал: собиқ «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ёнида.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/BpqJm6VMmktapYQ99

 

6. ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Қарши давлат университети Математика факультети.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 14:00.

•Манзил: Қарши шаҳри, Кўчабоғ кўчаси 17-уй.

•Мўлжал: «Илм Зиё» Хусусий тиббиёт техникуми.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/vFwS9CaM7rrA6fU98

 

7. СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Сурхондарё вилояти бўлими биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, 1-смена 09:00, 2-смена 11-00.

•Манзил: Термиз шаҳри «Тинчлик» махалласи Шодиёна кўчаси 1-«А» уй.

•Мўлжал: Термиз шаҳар ёшлар, саноат ва тадбиркорлик зонаси.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/UxekcDhjQgt5pGUd7

 

8. ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ:

Жиззах политехника институти академик лицейи биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 08:30.

• Манзили: Жиззах шаҳри И.Каримов кўчаси 4«А»-уй

• Мўлжал: Жиззах политехника институти.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/ZH55Cx4YUiiZrkJv9

 

9. СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг Сирдарё вилоятидаги бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 15-00.

• Манзили: Гулистон шаҳри, 4-мавзе, «Буюк келажак» массиви.

• Мўлжал: Ёшлар маркази биноси ва Гулистон давлат педагогика институти.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/JusSEMUU3G8g92X78

 

10. АНДИЖОН ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Андижон вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, 1-смена соат 08:30, 2-смена соат 10:30, 3-смена 11-30.

•Манзил: Андижон шаҳри, Қўшариқ (Клара Сеткина) даҳаси 5-уй.

•Мўлжал: «Андижон шаҳар касб-ҳунар мактаби (собиқ Банк коллежи), София тўйхонаси.

•Бино геолокацияси: https://goo.gl/maps/x7mFPChvM265CVHo9

 

11. ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ:

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Фарғона вилояти бўлими.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, соат 14:30.

•Манзил: Фарғона шаҳри, Нурафшон кўчаси, «Мустақиллик шаҳарчаси».

•Мўлжал: «ЭКО шаҳар»

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/oeFGkbHiZJKjKxMw5

 

12. НАМАНГАН ВИЛОЯТИ:

Билимни баҳолаш агентлигининг Наманган вилоятидаги биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, 14:00.

•Манзил: Давлатобод тумани, Юксалиш мавзеси, «Тадбиркор» МФЙ, Ёшлик кўчаси, 92-уй.

•Мўлжал: Юксалиш массивидаги 16-қаватли уй ёнида.

Бино геолокацияси: https://goo.gl/maps/SJxs6TxJeLkByh2BA

 

13. ТОШКEНТ ШАҲРИ:

Билимни баҳолаш агентлиги (олдинги Давлат тест маркази) биноси.

 

•Тестнинг бошланиш вақти: 20 август, 1-смена 08:30, 2-смена 10-00, 3-смена 12-00.

•Манзил: Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 12-уй.

•Бино геолокацияси: https://maps.app.goo.gl/NH9oiVFNbP3dGf2TA