Фарғонада Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бош мутахассиси фуқарога давлат хусусий шерикчилик асосида боғча очиши учун вазирликда ишловчи танишлари орқали рухсатнома олиб бериш эвазига хизмат хонасида 2 минг АҚШ доллари олган вақтида ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ушланган.
Билдирилишича, ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-(Фирибгарлик) ва 211-( Пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
