Хабарингиз бор, 14–15 август кунлари ўқишни (ички) кўчириш бўйича рад этилган аризаларни таҳрирлаш имкони берилганди.
Президентнинг ПҚ-279-сонли қарори 7-бандига мувофиқ 2 та узрли сабабга кўра ўқишини бир давлат олий таълим муассасасидан бошқасига кўчириш истагида бўлган фуқароларнинг transfer.edu.uz платформаси орқали юборган аризаларини кўриб чиқиш натижасига кўра айрим аризалар камчилиги бўлганлиги сабабли рад этилган.
Шуни инобатга олиб, transfer.edu.uz тизимидан ўқишни кўчириш бўйича ариза юборган, лекин аризаси рад этилган талабаларга 14–15 август кунлари аризаларни қайта таҳрирлаш имконияти яратилган.
Ушбу муддатдан сўнг таҳрирлашга йўл қўйилмайди ва камчиликлари бартараф этилмаган аризалар кўриб чиқилмайди.
