Аккредитациясидан ўта олмаган олий таълим муассасалари фаолияти тугатилади

Аккредитациясидан ўта олмаган олий таълим муассасалари фаолияти тугатилади

Ҳукумат қарори билан аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан тартиблар белгиланди.

 

Унга кўра Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига:

 

– комплекс давлат аккредитациясидан ўтмаган ва белгиланган муддатларда аниқланган камчиликларни бартараф этмаган таълим ташкилотларининг фаолиятини тугатиш (лицензиясини бекор қилиш) юзасидан Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклифлар киритиб борсин;

 

– фаолиятини тугатиш, лицензиясини бекор қилиш ва таълим дастурини ёпи‍ш бўйича қарор қабул қилинган таълим ташкилотлари талаба ва ўқувчиларининг ўқишини давлат ва нодавлат таълим ташкилотларининг мос ва турдош таълим йўналишлари, касб ва мутахассисликларига белгиланган тартибда кўчириш чораларини кўриш вазифаси юклатилди.