Ҳукуматнинг2025 йил 7 август кунидаги 500-сон қарори билан «Жисмоний тарбия-спорт ташкилотларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, давлат хизмати «ERP спорт» тизими орқали Спорт вазирлиги томонидан кўрсатилади. Давлат хизмати кўрсатилгани учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.
Тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга иккинчи, биринчи ва олий малака тоифалари берилади.
«ERP спорт» тизимида маълумотлар тўлиқ шакллангандан сўнг 1 иш кунида QR-код қўйилган ҳолда электрон шаклда малака тоифаси тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
Бу ҳақида автоматик тарзда тренер-ўқитувчилар ва йўриқчи-услубчиларга «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали СМС-хабарнома юборилади.
Малака тоифаси 4 йил муддатга берилади.
