Дарсга келмаган «академик қарздор талаба»нинг курсдан қолдирилиш тартиби (кредит-модуль тизими бўйича):
1 та фан учун 6 кредит ажратилган;
1 кредит 30 соатга тенг;
1 та фаннинг 6 кредити 180 соат;
180 соатнинг 40 фоизи (72 соат) аудитория соатига, қолган 60 фоизи (108 соат) эса мустақил таълимга ажратилган.
Талаба аудитория учун ажратилган 72 соатнинг ¼ қисмини (яъни, 18 соатни) қолдирса, якуний назоратга киритилмайди.
Якуний назоратга киритилмаган талаба академик қарздор ҳисобланади. Академик қарздор талаба курсдан қолдирилади. Мана шу тариқа бакалавриат йўналишидаги талаба 8 йил олий таълим муассасасида қолиши мумкин.
