Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар учун давлат гранти асосидаги қўшимча қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар ва соҳалар кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.
Жами: 4 минг та (давлат гранти асосида):
аниқ ва табиий фанлар – 806;
техника фанлари – 161;
тиббиёт фанлари – 1 046;
бошқа йўналишлар – 1 987.
Ҳудудлар бўйича:
Қорақалпоғистон Республикаси – 284;
Андижон вилояти – 312;
Бухоро вилояти – 180;
Жиззах вилояти – 233;
Қашқадарё вилояти – 337;
Навоий вилояти – 196;
Наманган вилояти – 382;
Самарқанд вилояти – 508;
Сурхондарё вилояти – 318;
Сирдарё вилояти – 140;
Тошкент вилояти – 218;
Фарғона вилояти – 529;
Хоразм вилояти – 275;
Тошкент шаҳри – 88.
Ушбу квота биринчи олий таълим муассасасига фақат КУНДУЗГИ таълим шакли учун амал қилади.
Мазкур тавсияномага эга хотин-қизлар доимий яшаш ҳудуди бўйича соҳалар кесимида ажратилган квота доирасида танловда иштирок этади.
