Абитуриентлар орасида ўз баллари қайси таълим йўналишларига етиши мумкинлиги ҳақида қизиқиш юқори. Шуни инобатга олиш керакки, жорий йил учун ўтиш баллари ҳозирча номаълум — улар фақат қабул натижалари (мандат) якунланганидан кейин эълон қилинади. Шунга қарамасдан, ўтган йилги кўрсаткичлар асосида тахминий тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Бундай маълумотларни топиш эса эндиликда анча осонлашган.
Қуйида «Ҳуқуқшунослик фанлари ва инглиз тили» фанлар мажмуаси бўйича таълим йўналишларининг ўтган йилги ўтиш баллари келтирилган:
|
Ҳудуд
|
Олий таълим муассасаси
|
Таълим шакли
|
Йўналиш
|
Ўтиш бали
|
|---|---|---|---|---|
|
Тошкент шаҳри
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
|
Кундузги
|
Юриспруденция (прокурорлик фаолияти)
|
161.20
|
|
Тошкент шаҳри
|
Тошкент давлат юридик университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
159.60
|
|
Тошкент шаҳри
|
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
158.30
|
|
Тошкент шаҳри
|
Ўзбекистон Миллий университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
156.50
|
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
Қорақалпоқ давлат университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
155.20
|
|
Самарқанд вилояти
|
Самарқанд давлат университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
148.30
|
|
Тошкент шаҳри
|
Тошкент давлат транспорт университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
148.10
|
|
Тошкент шаҳри
|
Тошкент давлат юридик университети
|
Сиртқи
|
Юриспруденция
|
147.00
|
|
Тошкент шаҳри
|
«Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқотлар университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
142.60
|
|
Тошкент вилояти
|
Тошкент давлат аграр университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
141.20
|
|
Тошкент шаҳри
|
Тошкент давлат транспорт университети
|
Сиртқи
|
Юриспруденция
|
140.60
|
|
Хоразм вилояти
|
Урганч давлат университети
|
Кундузги
|
Юриспруденция
|
138.80
|
|
Тошкент вилояти
|
Тошкент давлат аграр университети
|
Сиртқи
|
Юриспруденция
|
137.10
|
Эслатма! Абитуриентлар жорий йил тўплаган балларининг ўтган йилги ўтиш балларига мослигини текшириш имконияти яратилди. Билим ва малакаларни баҳолаш агенлиги мандат.узбмб.уз сайти орқали ёки қуйидаги телеграм ботлари орқали ўзларининг натижаларини ўтган йиллардаги ўтиш баллари билан солиштиришлари мумкин:
@mandat_javobbot
@e_uzbmb_mandatbot
@bmb_natijabot
Жорий йил тўплаган балли билан ўтган йили қаерларга кириш мумкин бўлгани кўрсатилади. Чиққан маълумотларни ҳудуд ва йўналиш кесимида фильтр қилиш мумкин. Бу маълумотлар абитуриентга қайси йўналишни танлашни ҳал қилишга ёрдам беради.
