Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириш тугашига 2 кун қолди

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириш тугашига 2 кун қолди

2025/2026 ўқув йили учун давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш 5 августгача қабул қилинади.

 

 

2025/2026 ўқув йили учун республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишини кўчириш бўйича аризалар қуйидаги электрон тизимлар орқали рўйхатдан ўтказилади:

 

 

2 та узрли сабабга кўра республиканинг бир давлат олий таълим муассасасидан бошқа олий таълим муассасасига ёки бир олий таълим муассасаси доирасида — «transfer.edu.uz»;

 

 

хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олий таълим муассасаларининг мос ва турдош таълим йўналишларига — «my.uzbmb.uz».

 

 

Аризалар 2025 йил 5 августга (шу куни ҳам) қадар қабул қилинади.

 

 

Президентнинг «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, давлат олий таълим муассасасининг биридан бошқасига талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

 

 

– талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

 

 

– давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

 

 

2025/2026-ўқув йилида хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан республика давлат олий таълим муассасаларига талабалар ўқишни кўчириш учун ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари:

 

Давлат ОТМларига ўқишни кўчириш учун ҳужжат топшириш тугашига 2 кун қолди