2025–2026-ўқув йили учун олий таълим муассасасининг умумий қабул параметрига нисбатан давлат гранти квотаси улушининг таълим соҳалари ва бакалавриат таълим йўналишлари кесимидаги тақсимоти эълон қилинди.
Давлат гранти квотаси улуши нима?
Давлат гранти квотаси улуши — ОТМнинг тегишли таълим йўналишига кундузги таълим шакли учун ажратилган квотанинг қанчаси (фоиз ҳисобида) давлат гранти асосида бўлиши мумкинлиги.
Мисол учун, «Журналистика» таълим йўналиши учун давлат гранти квотаси улушининг чегараси — 30%.
Ўзбекистон Миллий университетида «Журналистика» йўналиши учун кундузги таълим шаклига ажратилган жами квота — 50 та.
Давлат гранти квотаси улушининг чегарасини аниқлаш учун 50 та квотанинг 30 фоизини ҳисоблашимиз керак бўлади.
Демак, Ўзбекистон Миллий университетида «Журналистика» йўналиши учун кундузги таълим шаклига ажратилиши мумкин бўлган давлат гранти асосидаги квотанинг максимал сони — 15 та (50 х 30 / 100 = 15).
Бу Ўзбекистон Миллий университетида «Журналистика» йўналишига давлат гранти асосида ажратилиши мумкин бўлган квотанинг максимал сони (аниқ шунча олади дегани эмас).
Қайси ОТМ қанча грант квота олиши ушбу ОТМни танлаган абитуриентларнинг билимига боғлиқ.
