5 йил иш стажига эга хотин-қизлар учун таълим йўналишларининг мослик рўйхати

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар учун таълим йўналишларининг мослик рўйхати

Камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизларга Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарорига мувофиқ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан 3 йил муддатга амал қилувчи тавсиянома берилади.

 

 

Унда тавсиянома қайси таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш учун амал қилиши кўрсатилган бўлади.

 

 

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар учун таълим йўналишларининг мослик жадвали

 

 

Агар абитуриент танлаган биринчи таълим йўналиши тавсияномадаги таълим йўналиши билан бир хил бўлмаса, абитуриент алоҳида квота доирасида танловда иштирок эта олмайди.

 

 

Шу сабабли камида беш йил иш стажига эга хотин-қизлар учун берилган тавсияномага эга абитуриентлар таълим йўналишларини танлашда жуда ҳам эътиборли бўлишлари лозим.

 

 

Маълумки, ўтган йили Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари классификаторига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган ҳолда қайта тасдиқланган.

 

 

Лекин камида беш йил иш стажига эга хотин-қизларга олдинги классификатордаги таълим йўналишлари асосида берилган тавсияномалар ҳам мавжуд.

 

 

Юқоридаги пдф файлда хотин-қизларга берилган тавсияномалардаги таълим йўналишларининг амалдаги таълим йўналишларига мослик жадвали келтирилган (жадвал Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида шакллантирилган).

 

Ҳурматли абитуриентлар! Агар сизда камида беш йил иш стажига эга хотин-қизлар учун берилган тавсиянома мавжуд бўлса, ушбу жадвал билан танишган ҳолда тавсияномага мос таълим йўналишини танлашингиз лозим.

 

Аввалроқ, камида беш йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар учун ажратилган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларининг олий таълим муассасалари кесимидаги тақсимоти тақдим этилган эди.