Неча нафар ўқитувчига 70 фоизлик устама берилиши маълум қилинди

Неча нафар ўқитувчига 70 фоизлик устама берилиши маълум қилинди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 30 июндаги 214-сонли буйруғи билан 2025 йил январь июнь ойларида ўтказилган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагог кадрлар рўйхати тасдиқланди.

 

Унга кўра, жами 4 198 нафар ўқитувчига 70 фоизлик устама бериладиган бўлди.

 

Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-центабрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 48-бандида аттестацияда иштирок этиб, 86 ва ундан юқори балл олган педагогларнинг базавий тариф ставкаларига қўшимча 70 фоиз устама белгиланилиши назарда тутилган.

 

Эндиликда, мазкур рўйхатдаги ўқитувчилар ўзининг ойлик иш ҳақига қўшимча равишда 70 фоиз устама олади.

 

Мисол учун, олий тоифали ўқитувчининг ойлик иш ҳақи 4 млн сўм бўлса, ва шу ўқитувчи халқаро сертификати ҳам олса, унинг маошига қўшимча 70 фоиз, яъни 2 млн 800 минг сўм қўшилиши керак.

 

Шунда, олий тоифали, халқаро стандартларга мос келадиган махсус малака сертификатига эга ўқитувчининг умумий ойлик маоши 4 млн + 2 млн 800 минг = 6 млн 800 минг сўмни ташкил қилади.