Вазирлар Маҳкамасининг 376-сон қарори (14.08.2023 й.) билан тасдиқланган регламентга асосан 1 августдан талабалар турар-жойига жойлашиш учун аризалар мй.гов.уз портали орқали қабул қилиш бошланди. Бунда 2-3 ва 4-босқич талабалари аризаларни киритишлари мумкин бўлади.
Янги ўқув йили учун ўқишга топширган абитуриентлар ҳозирча ариза топшира олмайди. Чунки, ҳали мандат чиқмади ва ким қайси олийгоҳ талабаси бўлгани ҳозирча номаълум. Шу сабабдан талабалар турар-жойига ариза берган абитуриентларга «Сизнинг маълумотингиз ДТМ базасидан топилмади» деган маълумот чиқмода.
Хўш, мандат чиққунча жойлар тўлиб қолмайдими? Аризалар қабули қачонгача давом этади?
Регламентга мувофиқ дастлаб имтиёз ва устуворликларга эга талабгорлар талабалар турар жойларига қабул қилинади. Шундан сўнг, умумий рўйхатдаги талабалар учун ётоқхонада ортиб қолган ўринлар сонига нисбатан навбат асосида қуйидагича тақсимланади:
1-курс талабалари учун 55 — 65 фоиз;
2-курс талабалари учун 15 — 20 фоиз;
3-курс ва ундан юқори курс талабалари учун 20 — 25 фоизгача ажратилади.
Яъни, квотадан келиб чиқиб, биринчи курс талабалари учун белгиланган ўринлар сақлаб турилади ва қабул якунланиб, мандат чиққандан сўнг биринчи курс талабалари ариза беришлари мумкин бўлади.
