9-синф битирувчиларини техникумларга рўйхатдан ўтиши давом этмоқда

9-синф битирувчиларини техникумларга рўйхатдан ўтиши давом этмоқда

Жорий йилда ҳам академик лицейларга ҳужжат топширган 9-синф битирувчилари my.edu.uz электрон платформасидаги шахсий кабинет орқали техникумлар қабулига ҳам бир вақтнинг ўзида онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

 

 

Бу имконият академик лицейларнинг саралаш босқичидан ўта олмаган абитуриентларга техникумларда ўқишни давом эттириш имконини беради.

 

 

Техникумларга рўйхатдан ўтиш муддати: 2025 йил 10 август (шу куни ҳам)

 

 

Эслатма: Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 9-синф битирувчиларини техникумларга қабул қилиш бўйича онлайн рўйхатдан ўтказиш муддати 2025 йил 10 августга (шу куни ҳам) қадар узайтирилган.