Нострификация бўйича тест синовини ўтказилиш санаси эълон қилинди

Нострификация бўйича тест синовини ўтказилиш санаси эълон қилинди

Хорижий давлатларда таълим олганлик ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш (нострификация) бўйича навбатдаги тест синовлари 2025 йил 6 август куни ўтказилади.

 

 

Тест синовида иштирок этиши белгиланган талабгорлар рўйхати, тест топширадиган фанлар ва тест топшириш ҳудуди билан ушбу PDF файлда танишиш мумкин (my.gov.uz сайти ёки Давлат хизматлари марказлари орқали рўйхатдан ўтишда топширган ариза рақами орқали).

 

 

Талабгорлар имтиҳон ўтказиладиган бинога белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари лозим.

 

 

Изоҳ: Талабгорлар турли сабабларга кўра тест топшириш ҳудудини ёки тест топшириш тилини ўзгартириш учун https://t.me/NostrifikatsiyaBBA_bot манзили орқали (ариза рақами, исм, фамилия ва шарифини келтирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.